Акцияларни харид қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-мартдаги ПҚ-4633-сон “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” АЖ ва тизим корхоналарида тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги ЎРҚ-370-сонли "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.