Руководство

ХЎЖАЕВ АНВАР АПТИҚОДИРОВИЧ

2015 йил 12 декабрдан:“Хоразм минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти тизимидаги “Қўшкўпир пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Бош директори.

Электрон почта: a.xojayev@kushkupirpaxta.uz

Телефон рақами: 0362 32 95 507

Қабул кунлари: Ҳар куни 08:00 dan 11:00 гача

Манзил:  Нукус шаҳри, Ш. Рашидов к., 15-уй

Туғилган йили : 24.05.1985

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати : ўзбек

Партиявийлиги : йўқ

Маълумоти: олий  

Тамомлаган : 2005 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодиёт

Илмий  даражаси: йўқ

Илмий  унвони: йўқ

Қайси чет тилларни билади: рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми : йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман  кенгаши депутатими ёки бошқа  сайланадиган органларнинг  аъзосими ( тўлиқ кўрсатилиши лозим ): йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2005 – 2006 йй.
-
Хоразм вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида етакчи мутахассис
2006 – 2007 йй.
-
Акциядорлик тижорат “Пахта банк”ининг Хоразм вилоят Қўшкўпир бўлими бухгалтерия бўлими мутахассиси
2007 – 2008 йй.
-
Акциядорлик тижорат “Пахта банк”ининг Хоразм вилоят Қўшкўпир бўлими бухгалтерия бўлими 1-тоифали мутахассиси
2008 – 2009 йй.
-
Очиқ акциядорлик тижорат банки “Пахтабанк”нинг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиали бухгалтерия бўлими 1-тоифали мутахассиси
2009 – 2009 йй.
-
“Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиали бухгалтерия бўлими 1-тоифали мутахассиси
2009 – 2013 йй.
-
“Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиалида бош бухгалтер ўринбосари
2013 – 2014 йй.
-
“Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиали бош бухгалтери
2014 – 2015 йй.
-
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиали бош бухгалтери
2015 – 2015 йй.
-
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир филиали бошқарувчиси
2015 й. – ҳ/в.
-
“Қўшкўпир пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи

  Директорнинг хизмат вазифалари.

Филиал ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимлигининг (ваколати доирасида) соҳага тааллуқли қарор ва кўрсатмаларининг, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Низоми, бўйруқлари ва кўрсатмаларининг, “Хоразмпахтасаноат худудий филиал” масъулияти чекланган жамияти Низомида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини  таъминлаш, юқори ташкилотлар билан бирлашма орасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш.

 Филиалнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан хужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилиш баённомаларини имзолаш;

 Жамият Кузатув Кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш.“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўгрисидаги чораклик хисоботларни, шунингдек ўз ваколатига тегишли бўлган ишларнинг холати тўгрисидаги ахборотларни белгиланган муддатларда такдим этиш .

 Филиал корхоналарининг барқарор ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиб, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош, харидоргир юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш. Ишлаб чиқариш топшириқларининг мунтазам равишда бажарилиб боришини ташкил қилиш, ташкилотнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш,  уларнинг бажарилишини ташкиллаш ва назорат қилиш.

 “Хоразмпахтасаноат ҳудудий филиал” масъулияти чекланган жамияти тизимидаги корхоналарни модернизациялаш ва ривожлантириш дастурларини  ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, тасдиқлаш, бажарилишини ташкиллаш ва назорат қилиш

 Филиал иш фаолияти бўйича тайёрланган ойлик, чораклик, йиллик статистик  ва иқтисодий-молиявий  ҳисоботларнинг тегишли давлат органларига ва бошка ташкилотларга  белгиланган муддатларда тақдим этилишини назорат қилиш.

 Ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантириш мақсадида заводлардаги дастгоҳлар, механизмлар, бошқа техника воситаларини  доимий равишда  янгилаб бориш, замонавий дастгоҳлар, ускуналар ва техника воситалари олиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш  имкониятларини ошириш.

     Уруғлик пахта хом- ашёсини  қабул қилиш,  ундан  сифатли  уруғлик чигит тайёрлаш ва хўжаликларга сифатли селекцион навлар етказиб бериш  ишларига бевосита раҳбарлик қилиш. Уруғлик чигит навларини етиштириш ва тайёрлашда республика ҳамда вилоят пахтачилик олимлари билан ҳамкорлик қилиш.

     Ишлаб чиқариш жараёнларининг белгиланган технологик регламентларга риоя этилган ҳолда бажарилишини, хом-ашё ресурсларидан, ёнилғи-энергетика воситаларидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш. Бунинг учун заводларни ва қабул қилиш масканларини  мунтазам равишда капитал ва жорий таъмирлаб туриш.

 Филиалда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил  этиш, унинг талаб даражасидаги ҳолатда бўлишини ва ишончлилигини таъминлаш, бирлашма номидан иқтисодий-молиявий-хўжалик юритиш ҳаракатларини амалга ошириш, банк, молия, солиқ органлари билан ҳамкорлик қилиш.

 Филиал номидан имзоланган контрактлар ва шартномаларга асосан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари орасидаги иқтисодий-молиявий муносабатларни назорат қилиш, ҳисоб-китобларнинг Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш ҳамда тушган маблағлардан  мақсадли фойдаланилишини ташкиллаш ва назорат қилиш.

 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун  харид қилинадиган  қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, контрактация шартномаларига мувофиқ  пахта етиштирувчи хўжаликлар билан узил кесил ҳисоб-китоб қилинишини, шунингдек, пахта тозалаш корхоналари билан ҳисоб-китоб қилинишини ташкил қилиш.

 Корхоналар, ташкилотлар, фирмалар ва  бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан контрактлар, шартномалар ва битимлар тузиш, бирлашма номидан бу шартнома-контрактларни имзолаш, бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш.

 Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва Республика истеъмолчилари билан тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ пахта маҳсулотларининг экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатилишини ташкиллаш ва назорат қилиш

 Филиал ва унинг тизимидаги корхоналарда кадрлар сиёсатини олиб бориш, бирлашмани малакали кадрлар билан таъминлаш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва  жой-жойига қўйиш, уларга ўқишлари, малакаси ва билим савиясини оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини ташкил қилиш.

 Тизимда ишловчиларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан ва сифатли бажаришлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитларнинг яратиб бериш, ишлаб чиқаришни бошқаришда замонавий усуллардан, айниқса,  компьютерлар ва бошқа электрон ҳисоблаш техникалари воситаларидан  фойдаланиш, корхоналарда  меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш.

 Филиал ишчи-ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Меҳнат қонунларига мувофиқ ходимлар  билан уларни ишга ёллаш бўйича шартномалар тузиш, ҳалол ва ташаббускорлик билан ишловчи филиал ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш,  меҳнат интизомини ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузган ходимларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ интизомий чоралар қўлаш.

       Узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти билан келишиб олиш. Узоқ вақт бўлмайдиган коллегиал ижроия органи аъзоси вазифасини бажарувчи шахс тўғрисида иш берувчини хабардор қилиш.